Австралиянинг учта авиакомпанияси аккумуляторлар алангаланиши ҳодисалари аниқлангани туфайли йўловчиларга Samsung компаниясининг Galaxy Note 7 смартфонидан бортда фойдаланиш ёки қувватлантиришни ман этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Австралиянинг энг йирик Qantas авиакомпанияси ва унинг шўъба корхоналари — Jetstar ҳамда Virgin Australia хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, телефондан фойдаланишни тақиқлаганини маълум қилди. Шу билан бирга, йўловчилар телефонни ўзлари билан бирга бортга олишлари мумкин.
Samsung компанияси вакиллари мазкур тақиқ борасида авиакомпаниялар билан боғланганини билдирди.
Изоҳ (0)