Apple корпорацияси тақдимот чоғида янги iPhone 7 ва 7 Plus смартфонлари нархлари ва сотувга чиқадиган саналарини маълум қилди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru».
iPhone 7’нинг 32 гигабайтлик версияси 649 доллар турса, iPhone 7 Plus 749 долларга тушади. Смартфонлар 32, 128 ва 256 гигабайт ҳажмдаги ички хотирали версияларда сотилади.
Янги гаджетларга 9 сентябрдан бошлаб олдиндан буюртма бериш мумкин, «биринчи тўлқин» мамлакатларида янги iPhone’лар савдоси 16 сентябрда бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Apple компанияси янги — iPhone 7 ва 7 Plus смартфонларини, шунингдек, Apple Watch 2 «ақлли» соатини расман тақдим этди.
Изоҳ (0)