Саудия Арабистони Исроил чегараси яқинидаги қурол-яроғ омборида юз берган портлаш сабаб ҳалок бўлган Ливан аскарлари вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Қироллик “қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик ва таъзия билдирди ҳамда Ливан ҳукумати, шунингдек халқи билан бирдамлигини изҳор этади”, дейилади Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг Х тармоғидаги баёнотида.
Ар-Риёд, бундан ташқари, “Ливан армиясининг ҳукумат суверенитетини ҳимоя қилиш, Ливан ва унинг халқи фаровонлигига ҳисса қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган”.
Ҳодиса тафсилотлари
9 август куни Ливан армиясининг олти нафар аскари Исроил билан чегара яқинидаги қурол-яроғ омборини текшириш ва унинг таркибий қисмларини зарарсизлантириш чоғида ҳалок бўлди. Ҳодиса Тир туманининг “Води Зибқин ҳудудида содир бўлган.
AFP агентлигининг ўз манбаларига таяниб ёзишича, мазкур объект “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатига тегишли бўлган. Портлаш “Исроил билан сўнгги урушдан қолган ўқ-дорилар ва снарядларни олиб чиқиш” пайтида юз берган.

Ливан президенти давлатдан ташқари гуруҳлар, айниқса “Ҳизбуллоҳ”ни қуролларини топширишга чақирганидан кўт ўтмай, ҳукумат ташкилотни қуролсизлантириш бўйича режани маъқуллади. Бунга халқаро донорларнинг чуқур инқироздаги мамлакатга ёрдам кўрсатишдан ҳокимиятни марказлаштиришни талаб қилгани сабаб бўлди.
Бунга жавобан “Ҳизбуллоҳ” қуролларини топширмаслигини айтди. Унинг тарафдорлари эса мамлакат кўчалари бўйлаб оммавий акция ўтказди.
Изоҳ (0)