Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Арманистон бош вазири Овик Абрамян истеъфога чиқишини маълум қилди. У мазкур лавозимда 2014 йил апрелидан бери ишлаб келаётганди, дея хабар беради «РБК». 

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Истеъфога чиқиш ва президентга янги ҳукуматни шакллантириш имкониятини беришга қарор қилдим», — деди Абрамян Арманистон ҳукуматининг 8 сентябрь, пайшанба куни бўлиб ўтган йиғилишида. 

Абрамян истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорини давлатни бошқаришда янгича ёндашиш зарурлиги билан изоҳлади, шу билан бирга, келгусида ҳам фаол сиёсатчи бўлиб қолиш ва янги ҳукумат аъзолари билан ишлашда давом этиш истагини билдирди. 

Маълумотларга кўра, бош вазир лавозимидан кетгандан сўнг 2017 йилда бўлиб ўтадиган парламент сайловлари олдидан Республикачилар партияси сайловолди штабини бошқариши, ҳукуматни эса Ереваннинг собиқ мэри Карен Карапетян бошқариши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар