Оклендлик (Янги Зеландия) олти ёшли жасур қизалоқ отасининг дўконидаги сотувчига болта билан ҳужум қилган талончилардан бирини оёғидан ушлаб олишга ҳаракат қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Савдогар хонада олти ёшли Сара Пателни кўрганидан сўнг талончиларнинг диққатини чалғитишга уринганини маълум қилди.
16 ёшли олти ўсмирдан иборат гуруҳ дўконга бостириб кириб, кассадаги пулларни талаб қила бошлади. Хонада сотувчи ва қизнинг бобоси бор эди. Болта билан қуролланган жиноятчилардан бири сотувчини қувлай бошлаганида хонага кириб қолган қизча унинг оёғидан ушлаб олишга ҳаракат қилди. Аммо Саранинг бобоси қизни тезда четга тортди.
One News’нинг «ёмон болалар»дан қўрққан-қўрқмаганлиги ҳақидаги саволига жавоб бераркан, Сара ишонч билан «йўқ» деди.
Кейинроқ жиноятчилар гуруҳининг беш аъзоси полиция томонидан қўлга олинди. Олтинчи талончи қидирилмоқда.
Изоҳ (0)