Британиялик ёзувчи Жоан Роулинг Гарри Поттер олами ҳақидаги ҳикояларни ўз ичига олувчи учта китобни тақдим этди, деб ёзади «Корреспондент.net». Янги асарлар ушбу сеҳрли дунёнинг шу пайтгача маълум бўлмаган тафсилотларини баён қилади.
«Куч, сиёсат ва хира полтергейстлар» (Power, Politics And Pesky Poltergeists) китоби ёвуз ўқитувчи Долорес Амбриж ҳақида ҳикоя қилади ҳамда ёш Том Реддл (бўлажак Волан-де-Морт) Хогвартсда ўқиётган вақтда Гораций Слизнорт билан қандай боғлиқлиги бўлганини ойдинлаштиради. Шунингдек, «сиёсий» китоб Жодугарлик вазирлиги ва Азкабаннинг тузилишини фош қилади.
Қолган иккита китоб — «Қаҳрамонлик, қийинчиликлар ва хавфли хоббилар» (Heroism, Hardship and Dangerous Hobbies) ҳамда «Хогвартс: нотўлиқ ва ишончсиз йўриқнома» (Hogwarts: An Incomplete and Unreliable Guide) ҳам мухлислар учун қизиқ бўлади. Уларнинг биринчиси ўқитувчилар — Минерва Макгонагалл ва Римус Люпин ҳақида ҳикоя қилади, иккинчиси эса сеҳргарлик мактаби ҳақида янги маълумотларни тақдим этади.
Янги асарлар электрон китоб кўринишида 2,99 евродан сотилмоқда.
Изоҳ (0)