Германия мудофаа вазирлиги НАТОнинг Туркиядаги Инжирлик базасини ривожлантиришга 58 миллион евро сарфлаш ниятида. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Spiegel интернет-нашрига кўра, 26 миллион евро Германиянинг «Торнадо» жосус самолётлари учун аэродром қуриш ва турар-жой контейнерлари харид қилишга йўналтирилади. Яна 32 миллион евро мобил командирлик пунктини яратишга сарфланади. Вазирлик вакили Йенс Флосдорфнинг таъкидлашича, мазкур пунктдан исталган бошқа ҳарбий базада фойдаланиши мумкин.
Ҳозирда Инжирлик базасида 200 нафардан зиёд германиялик ҳарбий хизмат ўтамоқда.
Изоҳ (0)