Қозоғистонда террорчиларга нисбатан ўлим жазосига мораторийнинг бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмайди. Экстремизмга қарши курашиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашда бу масала кўриб чиқилмади, деб хабар беради «РИА Новости» республика бош прокурори ўринбосари Андрей Кравченконинг баёнотига асосланиб.
7 сентябрь куни парламент қуйи палатасининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича раиси Мавлон Ашимбоев кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасидан кўзланган мақсад террорчилик ва экстремизмга, қурол-яроғ олди-сотдисига қарши курашиш ва миграцияни назорат қилиш чораларини такомиллаштириш эканлигини айтиб ўтди.
Янги қонун лойиҳаси террорчиларга нисбатан ўлим жазоси қўлланилишини кўзда тутиш-тутмаслиги ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Кравченко бундай меъёр ҳужжатда акс этмаганини билдирди.
Изоҳ (0)