Македонияда 6 сентябрь, сешанба куни кичикроқ хусусий самолётнинг қулаши оқибатида олти нафар италиялик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Rai News 24 телеканали маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Телеканалнинг маълум қилишича, Германияда рўйхатдан ўтган Piper PA-34-200Т самолёти Тревизо шаҳри аэродромидан парвоз қилиб, Приштинага (Косово) йўл олган ва Велес шаҳри (Македониянинг марказий қисми) атрофида қулаган.
Авиаҳалокатга ёмон об-ҳаво шароити сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)