Франциядан Буюк Британияга ноқонуний муҳожирлар кирмаслиги учун Кале шаҳрида британияликлар пулига 4 метр баландликка эга девор қурилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бирлашган Қироллик ИИВда миграцион сиёсат учун жавоб берувчи амалдор Роберт Гудвилл бу ҳақда The Daily Telegraph газетасига баёнот берди.
«Биз яқин вақт ичида янги девор қуришни бошлашни режалаштирмоқдамиз, — маълум қилди у. — Биз сим тўсиқ ўрнатдик, энди эса девор бунёд этамиз».
«Биз энг яхши восита ёрдамида хавфсизликни мустаҳкамламоқдамиз», — қўшимча қилди Гудвилл.
Девор учун 2 миллион фунт стерлинг (2,7 миллион доллар) ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ (0)