«Розетта» космик зонди бортидаги камера миссия тугашига бир ойдан камроқ вақт қолганида қарийб икки йил аввал йўқолиб қолган «Фили» зондини топди, деб ёзади «Газета.ru» Европа коинот агентлигига таяниб.
«Розетта» станциясининг ОSIRIS илмий қурилмаси ёрдамида олинган Чурюмов-Герасименко кометаси тасвирларида астрономлар «Фили» модулини кўриб қолишди. Бунгача у йўқолган деб ҳисобланарди, унинг қаердалиги эса аниқланмаган эди.
Ёнбоши билан ётган зонд акс этган сурат 2 сентябрь куни ОSIRIS камераси томонидан 2,7 км баландликдан (зондга нисбатан) ўтаётган вақтда олинган.
«‘Розетта’ миссияси бор-йўғи бир ойдан сўнг якунланади, ва биз ниҳоят ‘Фили’ни кадрга муҳрлаб, уни энг майда деталларигача кўришга эришганимиздан хурсандмиз», — деди «Розетта»дан олинган суратларни биринчи бўлиб кўрган Сесилия Тубиана.
Миссия 30 сентябрь куни якунланади.
Изоҳ (0)