Сурия армияси ва кўнгиллилар отряди жангчилари Хама маркази остоналарида (Дамашқдан 220 километр масофада) террорчиларнинг ҳужумларини қайтармоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳукумат қўшинлари позициялари «Жунд ал-Қудс» ва «Жейш ал-Изза» радикал гуруҳларига ҳужум қилмоқда. Хамадан шимолдаги Соуран-Кавкаб-Атшан-Маан фронт чизиғида шафқатсиз жанглар кетмоқда.
Жангарилар шаҳар атрофидаги Сурия Ҳарбий-ҳаво кучлари авиабазаларини эгаллашга таҳдид қилмоқда.
Сурия қуролли кучлари қўмондонлиги вакилининг маълум қилишича, мамлакат қўшинлари 5 сентябрь, душанба куни Маардас аҳоли пунктида ўтказган операция давомида 15 нафар террорчини йўқ қилиб, бир нечта зирҳли техникани ишдан чиқарган.
Хамадан олти километр масофада жойлашган Мхарде шаҳри остоналарида душманнинг бир нечта ҳужуми қайтарилган. Учта танк ва битта зирҳли машина, шунингдек, пулемётли йўлтанламас йўқ қилинган. Террорчилар сафидан 50 киши йўқ қилингандан сўнг, улар чекинган.
Изоҳ (0)