Суриянинг бир қатор ҳудудларида 5 сентябрь, сешанба куни юз берган портлашлар оқибатида камида 40 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, кетма-кет портлашлар оқибатида яна 43 киши тан жароҳати олган.
«РБК»нинг хабар беришича, Дамашқдан 200 километр масофада жойлашган Тартус порт-шаҳри остонасида юз берган икки портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган.
«Коммерсантъ»нинг ёзишича, Хомсда, Хасекеда ҳамда пойтахт Дамашқ остонасида ҳам портлашлар юз берган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)