КХДРнинг ҳарбий фитналари Сеул ва Пекин муносабатлари учун таҳдиддан иборат. Бу ҳақда Ханчжоудаги G20 саммити доирасида Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Жорий йилда Шимол тўртта ядро синовини амалга оширди ва кўплаб ракеталар учирди. Бу ҳаракатлар минтақадаги барқарорликка рахна солади ва Жанубий Корея ҳамда Хитой муносабатлари учун таҳдид ҳисобланади. Очиқ мулоқот орқали давлатларимиз мазкур таҳдидни икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш имкониятига айлантириши мумкин», — дея таъкидлади Пак Кин Хе.
Икки етакчи учрашувидан бир неча соат ўтиб, Шимолий Корея Япон денгизи ҳудудидан учта баллистик ракетани учиргани маълум бўлди.
Изоҳ (0)