• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази NASA’нинг тунги ёруғлик (NTL) маълумотлари асосида биринчи марта Ўзбекистондаги вилоятлар ва шаҳарлар даражасидаги иқтисодий фаолликни баҳолаш учун фойдаланди.

    Фото: Facebook / Сергей Рязанский

    Марказ матбуот хизматининг маълум қилишича, таҳлил сунъий интеллект технологиялари асосида амалга оширилди. Ушбу ёндашув халқаро амалиётда фаровонлик даражасини баҳолаш ҳамда маҳаллий ривожланишни аниқ ва мустақил тарзда ўлчашнинг тезкор вазифаси сифатида қўлланилади.

    Натижалар сунъий йўлдош маълумотлари ва расмий статистика ўртасида юқори даражада мослик мавжудлигини тасдиқлади. Хусусан, 2020–2024 йиллар даврида NTL маълумотларига кўра, Ўзбекистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 63,5 фоизга ўсиб, 2 011 доллардан 3 287 долларга етган. Бу кўрсаткич расмий статистикада қайд этилган 59,4 фоизлик ўсиш билан деярли мос келади.

    Энг катта ўсиш Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, ўтган 5 йилда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ 3,2 минг долларга ошиб, 7,2 минг долларга етган.

    Пойтахтнинг айрим ҳудудларида, жумладан, Миробод, Яккасарой ва Юнусобод туманларида бу кўрсаткич 9 минг доллардан ошган бўлиб, мамлакатдаги йирик шаҳарлар бўйича ўртача кўрсаткичдан деярли икки баробар юқоридир.

    2024 йилда шаҳарлар кесимида аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг энг юқори кўрсаткичлари қуйидаги шаҳарларда қайд этилди.

    • Навоий (8,3 минг доллар);
    • Зарафшон (6,8 минг доллар);
    • Самарқанд (5,7 минг доллар);
    • Қўқон (5,6 минг доллар);
    • Андижон (5,1 минг доллар);
    • Янгийўл (5 минг доллар);
    • Қарши (4,8 минг доллар).

    Шунингдек, Термиз (4,5 минг доллар), Урганч, Марғилон, Каттақўрғон (4,3 минг доллар) ва Чирчиқ (4 минг доллар) каби кичик ва ўрта шаҳарларда ҳам юқори иқтисодий фаоллик кузатилмоқда.

    Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

    Таҳлил натижалари Навоий (1,5 минг доллар), Наманган (1,4 минг доллар), Фарғона ва Самарқанд вилоятларида ҳам иқтисодий фаолликнинг сезиларли ўсишини кўрсатди. Шунингдек, Зарафшон, Қарши, Чирчиқ, Марғилон ва Термиз каби кичик ва ўрта шаҳарларда ҳам юқори даражадаги иқтисодий фаоллик қайд этилди.

    Шу билан бирга, тунги ёруғлик маълумотларидан фойдаланиш орқали туманлар кесимида урбанизация даражаси ҳам баҳоланди. Хусусан, 2020–2024 йиллар давомида шаҳар агломерацияларига хос бўлган тунги ёруғлик даражаси (NTL кўрсаткичи 10дан юқори) юқори бўлган ҳудудлар сони 21 тадан 26 тагача ошди.

    Ўз навбатида, кам ёруғликка эга бўлган қишлоқ туманлари сони 129 тадан 102 тага камайган. Шу тариқа, 27 та туманда шаҳар типидаги ривожланиш йўналишига ўтиш кузатилмоқда.

    10 август, 15:05   Изоҳ (0)   1202
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Қозоғистон президентига қўнғироқ қилди

    Дунё | 10 август, 17:45

    Тошкентда қурилиш ишлари электр энергияга талабни олдиндан инобатга олиб амалга оширилади

    Ўзбекистон | 10 август, 17:10

    Санкциялар Россия авиациясини фалажлади: бир йилда фақат битта самолёт ишлаб чиқарилган

    Дунё | 10 август, 16:40

    “Тоғлик куёв” фильми орқали танилган актор ва каскадёр Йўлчи Ортиқов 51 ёшида вафот этди

    Маданият | 10 август, 16:11

    Британиянинг ядро бомбалари сақланадиган базасидан денгизга радиоактив сув сизиб чиққан — махфий ҳисобот

    Дунё | 10 август, 15:45

    Ўзбекистонда биринчи марта тунги ёруғлик орқали иқтисодий фаоллик баҳоланди

    Ўзбекистон | 10 август, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.