Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин АҚШни Тибет мустақиллиги учун курашаётган кучларни қўллаб-қувватламасликка чақирди. Бу ҳақда у АҚШ президенти Барак Обама билан G20 саммити арафасидаги учрашуви чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «ТАСС».
«Хитой Америка томони Тибет билан боғлиқ масалалар бўйича ўз ваъдаларига риоя қилишига ва унинг ‘мустақиллиги’ учун курашаётган кучларнинг айирмачилик ҳаракатларини қўллаб-қувватламаслигига умид қилади», — деди у.
Шу йилнинг 15 июнида Обама Тибет буддачилари диний раҳнамоси Далай-лама XIV билан учрашган, бунга эса Пекин салбий муносабат билдирган эди.
Изоҳ (0)