Лондонда Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқишига қарши намойиш бўлиб ўтди, деб ёзади «РБК». Brexit’га қарши минглаб кишилар ҳукуматни қитъа билан алоқаларни мустаҳкамлашга чақирди.
Намойиш Лиссабон келишувининг 50-моддаси кучга киритилишини кечиктириш учун ҳукуматга босимни кучайтириш мақсадида ўтказилди, у Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан расман чиқиши бошланишини билдиради.
Активистлар Гайд-паркдан парламент биносигача бўлган йўлдан ўтди. Парламент биносида 5 сентябрь, душанба куни мамлакатнинг Евроиттифоққа аъзолиги ҳақида иккинчи референдумни ўтказиш керак ёки йўқлиги масаласида дебатлар бўлиб ўтади.
Иккинчи референдумни ўтказиш ҳақидаги петиция 4 миллиондан ортиқ имзо йиғди, аммо Буюк Британия ҳукумати петиция муаллифлари ва тарафдорларининг талабларини рад этди.
Акция Лондондан ташқари, Эдинбург ва Бирмингемда ҳам ўтказилди.
Изоҳ (0)