Америкалик олимлар Оққуш юлдуз туркумидаги юлдузлардан бири ўз ёруғлигининг тўртдан бир қисмини йўқотганини аниқлади, деб ёзади «РИА Новости». Бу, мутахассислар сўзларига кўра, юлдузлар энергиясини тортиб оладиган «Дайсон доираси» борлигини исботлайди.
Юлдузлардан бирининг ёруғлиги пасайиши «Дайсон доираси» натижаси бўлиши мумкин, у, шунингдек, ўзга сайёралик мавжудотларнинг юқори даражада ривожланган цивилизацияси мавжудлигининг исботи ҳамдир. Гап шундаки, сўнгги етти йил ичида юлдузнинг ёрқинлик даражаси икки карра, чорак марта тушган.
Ёрқинлик биринчи марта камайганида уни кометалар галаси тўсиб қўйгани билан тушунтиришга уринишган. Аммо бу версия рад этилди. Энди эса юлдузнинг хиралашиб бораётгани ўзга сайёраликлар томонидан яратилган эҳтимолий «Дайсон доираси» билан боғлашмоқда.
Изоҳ (0)