Нигериянинг «Боко Ҳарам» жангариларидан яқинда озод этилган ҳудудларида полиомиелитга қарши шошилинч вакцинация бошланди. Жами 25 миллион болада эмлаш ўтказиш мўлжалланган, дея хабар беради «РИА Новости».
Шифокорлар ҳарбий вертолётлар, йўлтанламаслар ва велосипедлар ёрдамида қатор туманлар, жумладан, қочоқлар лагерларини қамраб олди. Бир ҳафта мобайнида 1,5 миллиондан ортиқ бола эмлашга улгурилди.
Маълумот учун, End Polio Now полиомиелитга қарши кураш халқаро ҳаракатига кўра, ўтган ойда Нигерияда икки болакайда касаллик аломатлари аниқланди. Бу мамлакатда охирги икки йил мобайнида полиомиелит қайд этилган ягона ҳолатлардир.
Изоҳ (0)