Бортида 70 дан ортиқ киши бўлган сайёҳлик кемаси Ўртаер денгизида, Анталия ҳудудида кучли ёмғир чоғида ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда «РБК».
Анталия губернатори Мунир Караўғли сўзларига кўра, кема шаҳарнинг сайёҳлик қисми бўлмиш Калеичидаги портни тарк этган ва соҳилдан тахминан 26,5 км масофада тўнкарилиб кетган.
Ҳодиса жойига Туркия қирғоқ соқчилиги ва денгиз полицияси кучлари жалб этилди, улар 73 кишини қутқаришга муваффақ бўлди.
Караўғли айтишича, қурбонлар ҳақида маълумот келиб тушганича йўқ, қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)