Forbes талқини бўйича Аргентинанинг энг бадавлат фуқароси Карлос Булгерони вафот этди. Бу ҳақда Reuters маълум қилди, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
У июнь ойида операциядан сўнг шифохонага ётқизилганлиги маълум қилинмоқда.
Жаноб Булгерони акаси Алехандро Булгерони билан бирга Аргентинадаги энг йирик нефть компанияси Bridas’га эгалик қилган.
Forbes’нинг 2016 йилги рейтингида ака-ука 324-ўринни эгаллаган. Ўшанда уларнинг бойлиги 4,8 миллиард долларга баҳоланган эди.
Изоҳ (0)