АҚШ Федерал қидирув бюроси мамлакат президентлигига номзод, собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг сўроққа тутилиши матнини эълон қилди. Клинтон ўз шахсий электрон почтаси орқали махфий маълумотларни йўллашда айбланиб сўроққа чақирилган эди, деб эслатади Meduza.
Сўроқ 2016 йилнинг июлида олинган эди. Унинг матни 11 саҳифадан иборат. У ердаги ахборотнинг бир қисми махфий тутилган.
Бундан ташқари, ФҚБ сайтида мазкур иш юзасидан олиб борилган тафтиш якунлари чоп этилди.
The New York Times нашрининг билдиришича, бу материаллар ҳеч нарсани ўзгартирмайди, фақатгина Дональд Трампга танқид учун кўпроқ асос бериши мумкин, холос.
Изоҳ (0)