2 сентябрь куни бир қатор газеталарда, шунингдек, ЎзАда Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳақидаги ахбороти чоп этилди.
«Аввал хабар қилинганидек, давлатимиз раҳбари Ислом Абдуғаниевич Каримов ўтган шанба куни инсульт касаллиги билан даволанишга ётқизилган эди.
Азиз ватандошлар, чуқур қайғу билан шуни маълум қиламизки, ўтган суткада Президентимизнинг соғлиғи бирданига ёмонлашди ва шифокорлар вазиятни ўта оғир деб баҳоламоқда», — дейилади «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ахборотда.
Изоҳ (0)