Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, соҳа ходимлари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Тантанали йиғилишда бурчини сидқидилдан бажараётган ва соҳа ривожига ҳисса қўшаётган солиқ хизмати ходимлари меҳнати муносиб баҳоланиб келинаётганлиги айтиб ўтилди. Уларнинг 400 нафардан ортиғига давлат раҳбарининг жорий йил 1 июлдаги фармонига биноан таъсис этилган «Ўзбекистон мустақиллигига 25 йил» эсдалик нишонлари топширилди.
Изоҳ (0)