Туркия ички ишлар вазири Эфкан Ала истеъфога чиқди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Биноли Йилдирим маълум қилди, дея хабар беради «Ведомости».
Унинг ўрнини меҳнат ва ижтимоий таъминот вазири Сулайман Сойлу эгаллаши билдирилмоқда. Сойлунинг лавозимига эса соғлиқни сақлаш вазири Меҳмет Муаззинўғли тайинланади.
Эфкан Аланинг истеъфоси сабаблари ошкор қилинмаган.
Изоҳ (0)