29 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Тошкентда янги қурилган йўллар очилди. Нурафшон ва Муқимий кўчалари бўйлаб ҳаракатнинг йўлга қўйилиши муносабати билан, Тошкентда учинчи ҳалқа йўли пайдо бўлди
2. Рио—2016 Олимпиадасининг ўзбекистонлик совриндорларига Malibu автомашинаси совға қилинди. Автомашиналар совриндор бўлган барча — 13 та спортчига насиб қилган.
3. Трамп Клинтонни тиббий картасини оммага ошкор қилишга чақирди. «Ўйлашимча, ҳар иккала номзод, виждонсиз Ҳиллари ва мен ўз тиббий карталаримизни эълон қилишимиз керак. Бу мен учун чўт эмас. Сен учун-чи, Ҳиллари?» — деб ёзди Трамп ўз Twitter’ида.
4. Марғилонда иккинчи «Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтади. Марғилонда 6—10 сентябрь кунлари иккинчи «Атлас байрами» фестивали бўлиб ўтади.
5. Ўзбекистон миллий терма жамоасига рақиб бўлиш учун Сурия термаси Тошкент шаҳрига етиб келди. Ўзбекистон ва Сурия термалари иштирокидаги беллашув 1 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)