Ўзбекистонда 30 август, сешанба куни ҳаво булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маркази хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 30 августга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10...+15 даража, Тошкент шаҳрида +18...+20 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +21 даражагача, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида +22 даражагача илиқ бўлади.
Сешанба куни кундузи мамлакатнинг тоғли жойларида ҳаво ҳарорати +22...+27 даража илиқ, Фарғона водийси вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +36 даражагача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +37 даражагача, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +38 даражагача иссиқ бўлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)