Ўзбекистон 2017 йил 1 январдан иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтади, дея хабар бермоқда UzDaily Вазирлар Маҳкамаси қарори (pdf)га таяниб.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Европа Иттифоқининг иқтисодий фаолият турларини статистик таснифлаши негизида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат тафнислагичига ўтади.
Давлат бошқаруви органларининг идоралараро ўзаро ҳамкорлигида, статистика, солиқ ва молиявий ҳисобот шаклларида Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат тафнислагичидан фойдаланиш мажбурийдир.
Юридик шахслар тўғрисидаги ахборотларни сақловчи ва улар билан ишловчи давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат тафнислагичидан фойдаланиш учун у «Электрон ҳукумат» тизимининг маълумотлари ва классификаторлари регистрига киритилади.
Қарорга мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг Иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат тафнислагичи асосида такомиллаштирилган таснифлагичи тасдиқланди. Ушбу қарор 2017 йил 1 январдан кучга киради.
Изоҳ (0)