Намангандаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида анъанавий гул байрами доирасида ош чемпионати ўтказилди. «Ёшлар маркази» ташаббуси билан ўтказилган танловда вилоятнинг 25 нафар маҳоратли ошпази беллашди. Бу ҳақда «Дарё» мобил мухбири хабар берди.
Танловга уруш ва меҳнат фахрийлари, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандларидан иборат 200 нафардан ортиқ меҳмон келди. Ҳар бир ошпазнинг таоми ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
«Ўзбегим ошларига марҳамат» шиори остида ўтган танловда Косонсой, Чуст ва Поп тумани вакиллари юқори ўринларни эгаллади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)