Кеча, 28 август куни Конго Демократик Республикаси вакили, Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA)нинг «Торонто» клуби аъзоси Бисмак Бийомбо 24 ёшини қарши олди. Унинг жамоадошлари Кайл Лоури ва Демар Дерозан африкалик баскетболчининг ёшини ҳазил остига олишга қарор қилди, деб ёзди «Корреспондент.net».
Африкалик спортчиларнинг ёшини ўзгартириш борасидаги қаллобликлар барчага маълум ва баскетболчилар жамоадошига ҳазил табригини йўллаш учун айнан шундан фойдаланди.
«48-туғилган кунинг билан табриклайман », – дея ёзди Кайл Лоури Twitter’даги саҳифасига.
Happy 48th bday @bismackbiyombo 😂😂 https://t.co/AZOkZcUm11
— Kyle Lowry (@Klow7) August 28, 2016
Демар Дерозан бироз енгилроқ ҳазил қилиб, Бийомбонинг ёши 30 дан ошганига шама қилди.
Happy birthday to my old head @bismackbiyombo. Enjoy the big three Oh bro.
— DeMar DeRozan (@DeMar_DeRozan) August 28, 2016
Изоҳ (0)