Қирғизистонда Москвадаги ёнғинда 14, Бишкек—Ўш йўлидаги автоҳалокатда тўққиз киши ҳалок бўлгани муносабати билан 29 август, душанба мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат президентининг расмий сайтида маълум қилинди, деб хабар беради «РБК».
Президент Алмазбек Атамбаев ҳалок бўлганларнинг оиласига ҳамдардлик изҳор этди ва бу бутун Қирғизистон халқи учун оғир йўқотиш эканлигини билдирди.
Давлат раҳбари фармонига кўра, 29 август куни республика ҳудудида давлат байроқлари туширилади; маданият муассасалари ва телерадиокомпанияларга кўнгилочар дастурлар ҳамда тадбирларни бекор этиш тавсия этилди. Республика ҳукумати ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларига қурбонлар ҳамда жабрланганлар оиласига ёрдам бериш топширилди.
Изоҳ (0)