United Airlines авиакомпаниясининг икки учувчиси маст ҳолатда Глазгодан Нью-Йоркка учишга уринишда айбланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
35 ёшли учувчи ва унинг 45 ёшли ҳамкасби қўлга олинди. Бортида 141 нафар йўловчи бўлган самолёт АҚШга бошқа экипаж билан учиб кетди.
Учувчилар устидан суд 29 август, душанба куни бўлиши кутилмоқда.
United Airlines уларнинг иккиси ҳам АҚШ фуқароси эканлигини билдирмоқда. Учувчилар тергов якунлангунга қадар вазифасини бажаришдан четлатилади.
Изоҳ (0)