Рамзан Қодиров республикада табиий офат — шиддатли шамол ва момақалдироқли ёмғир оқибатларини бартараф этиш учун тезкор штаб ташкил этди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Дастлабки маълумотларга кўра, Грознийда тўлиқ ёки қисман кўп қаватли ва аҳоли уйлари, касалхона, мактаб, болалар боғчаси, маъмурий бинолар томлари учиб тушди ҳамда шикастланди. Юзлаб дарахтлар, электр узатиш тармоқлари устунлари ва реклама баннерлари қулади, симлар узилди. Афсуски, қурбонлар ҳам бўлди: Грознийда 21 ёшли қиз олинган жароҳатлар туфайли оламдан ўтди», — таъкидлади Қодиров.
Чеченистон етакчисининг билдиришича, Грознийдан ташқари, Надтеречний, Урус Мартан ва бошқа туманлар ҳам табиий офатдан азият чеккан. Ҳозирда таъмирлаш бригадалари кўчаларни тозалаш, электр таъминотини тиклаш, офат оқибатларини бартараф этишга киришди. Айни пайтда етказилган зарар ҳажмига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)