Туркияга қарашли икки F-16 қирувчиси ИШИДнинг Суриядаги олти маррасига зарба берди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари Жараблус шаҳридан жануброқда жойлашган ўқ-дори омборини йўқ қилди.
Илгарироқ Суриянинг «Жараблус ҳарбий кенгаши» мухолиф гуруҳи Туркия самолётлари шаҳардан жанубдаги тинч аҳоли яшаш жойларига зарба берганини маълум қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)