Сомали пойтахтидаги ресторанга кеча, 25 август куни қилинган ҳужум оқибатида қурбон бўлганлар сони ўн кишига етди. Бу ҳақда полиция маълумотига таяниб, Reuters агентлиги маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Аш-Шабоб» террорчилик гуруҳининг жангарилари 25 август куни Могадишодаги Лидо пляжида жойлашган машҳур «Банадир» ресторани яқинида портловчи моддалар жойланган автомобилни портлатиб юборди.
Портлашдан сўнг отишма бошланиб кетган.
Маҳаллий аҳоли ва чет элликлар вақтини ўтказишни хуш кўрувчи Лидо пляжи бундан аввал ҳам «Аш-Шабоб» экстремистларининг ҳужумига учраган эди.
Изоҳ (0)