Италия марказида рўй берган зилзила қурбонлари сони 278 кишига етди. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Муқаддам қурбонлари сони 267 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
Зилзила 25 августда Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди.
24–25 август кунлари Италияда мамлакат марказида рўй берган зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)