АҚШнинг Луизиана штатидаги Байу-Сегнетт миллий паркида тимсоҳ ёш америкаликка ташланиб, унга оғир жароҳатлар етказди. Бу ҳақда NBC телекомпаниясига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Маҳаллий қисқичбақа овловчиси Чад Соилга кўра, ҳодиса Миссисипи дарёси ва Катауэтч кўли билан боғланган каналнинг қайиқ станциясида содир бўлди.
«Бир неча полициячилар сувда ниманидир кузатаётганига гувоҳ бўлдим. Яхшироқ назар солиб, улкан тимсоҳни пайқаб қолдим. Унинг узунлиги салкам 5 метрга етарди, бундай йирик йиртқични ҳали кўрмаганман», — дея ҳикоя қилди Соил.
Қисқичбақа овловчисининг таъкидлашича, тез тиббий ёрдам бригадаси йигитни замбилда олиб кетган. Полиция бошқармаси мазкур ҳодисани ҳали тасдиқлагани йўқ.
Маълумот учун, Луизиана тимсоҳларнинг одамга ташланишини бўйича АҚШда олтинчи ўринда туради, бу борада Флорида штати пешқадамлик қилмоқда.
Изоҳ (0)