Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти жамоа етакчилари Криштиану Роналду, Гарет Бэйл ва Лука Модрич шартномаларини узайтирмоқчи, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Криштиану Роналду ва Гарет Бэйлнинг мадридликлар билан келишуви 2021 йилга қадар узайтирилиши аввалроқ маълум бўлганди. Эндиликда клуб раҳбарияти сентябрь ойида 31 ёшни қарши оладиган Лука Модрич билан ҳам ҳамкорликни узайтирмоқчи.
Хорватиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган. Унга ҳам 2021 йилга қадар давом этадиган келишув таклиф қилинади.
Ўтган мавсуда Модрич «Реал» сафида 32 учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)