Астрономлар халқаро гуруҳи Қуёшга энг яқин юлдуз — Проксима Центаврда Ерга ўхшаш Proxima b экзосайёраси аниқланганини маълум қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Сайёра қизил митти юлдузни 11,2 кун мобайнида тўлиқ айланиб чиқади. Унинг оғирлиги Ер массасидан 1,27 баробар кўпроқ. Самовий жисм радиусини аниқлашнинг имкони бўлмади.
Тадқиқотчиларга кўра, сайёра юлдузнинг сув учун ҳарорат етарли бўлган яшаш ҳудудида жойлашган.
Изоҳ (0)