Келаси ой Turkish Airlines авиакомпанияси Россия самолёти бортидаги терактдан сўнг тўхтатиб қўйилган Шарм-аш-Шайхга парвозларни қайта бошлайди, дея хабар бермоқда «РБК» Туркиянинг Қоҳирадаги элчихонасига таяниб.
Элчихона баёнотида айтилишича, Turkish Airlines ушбу йўналиш бўйича парвозларни қайта тиклайдиган биринчи авиакомпания бўлади. Аниқлик киритилишича, Туркия авиаташувчиси ҳафтасига тўртта рейсни амалга оширади.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 31 октябрь куни Россиянинг «Когалимавиа» компаниясига тегишли Airbus A321 самолёти Синайда қулади. Бортда бўлган 217 йўловчи ва экипажнинг етти нафар аъзоси ҳалок бўлди. Миср президенти февраль ойида A321 лайнери ҳалокатига теракт сабабчи бўлганлигини биринчи марта тан олди.
Изоҳ (0)