АҚШнинг F-16 қирувчи ва A-10 штурмчи самолётлари Суриянинг Жараблус шаҳридаги марраларга ҳаводан зарбалар берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Америка ҳарбийлари шу тариқа мазкур ҳудудда ИШИДга қарши кураш олиб бораётган турк қўшинлари ва Сурия қуролли мухолифати отрядларига кўмак бераётгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурия ТИВ Туркияни ИШИДга қарши кураш баҳонасида мамлакатга бостириб киришда айблади ва унинг ҳудудидаги террорчиликка қарши ҳар қандай операциялар расмий Дамашқ билан келишилган ҳолда ўтказилиши лозимлигини таъкидлаганди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)