Кобулдаги Америка университетига уюштирилган қуролли ҳужум оқибатида камида 12 киши, шу жумладан, етти нафар талаба ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги полиция вакилларига таяниб маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Уларнинг маълумотларига кўра, 44 киши, жумладан 35 талаба яраланган.
24 август куни Афғонистон пойтахтидаги ўқув муассасаси дарвозаси ёнида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди, шундан сўнг жангарилар университет мажмуаси ҳудудига кирди. Кейинроқ Афғонистон хавфсизлик кучлари икки жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)