Рио-де-Жанейродан қайтган Ўзбекистон делегацияси вакиллари Tashkent City Tour автобусларида шаҳар кўчаларидан ўтмоқда. Бу жараён акс этган видеолавҳалар Tashkent City Tour’нинг ҳамда MyDay’нинг Facebook’даги саҳифаларида эълон қилинди.
Илгари маълум қилинганидек, минглаб мухлислар шаҳар кўчаларида қўлларида байроқ тутганча спортчиларни кутиб олмоқда. Спортчилар эса, ўз навбатида, уларга миннатдорчилик билдирмоқда.
Муқаддам спортчилар Бобур, Нукус, Афросиёб, Шароф Рашидов ва Навоий кўчаларидан ўтиб, Миллий олимпия қўмитаси биносигача бориши маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)