Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли орқали жорий йил 11 июлдан юк поездлари ўтишни бошлаган бўлса, айни кунларда ушбу йўл орқали кунига ўндан ортиқ юк поездлари ҳаракати ташкил этилган, қисқа муддатларда эса уларнинг сони 20 тага етказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли орқали Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан водийга ҳам керакли хом ашё маҳсулотларини етказиб бериш имконини яратмоқда. Темир карвонларда асосан нефть ва нефть маҳсулотлари, кимёвий минерал ўғитлар Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига етказиб берилаётган бўлса, Навоий вилоятидан кварц қумлари «Қувасойкварц» корхонасига олиб келинмоқда.
Бундан ташқари, водий вилоятларида етиштирилган ҳўл мева маҳсулотлари мамлакат ички бозорларига мунтазам равишда етказиб бериляпти. Ўз навбатида, бу маҳсулотларни айнан темир йўл орқали совитгич вагонларида экспортга юбориш йўлга қўйилмоқда.
Изоҳ (0)