Бангладеш жануби-шарқидаги Читтагонг шаҳрида жойлашган ўғит ишлаб чиқарувчи заводда аммиак сизиб чиқиши оқибатида камида 100 киши жабрланди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳодиса диаммонийфосфат ишлаб чиқарувчи давлат заводида юз берган. Воқеа жойига етиб келган фавқулодда хизматлар газнинг шаҳар томонга тарқалишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда.
Бир нечта автомагистралларда ҳаракат тўхтатилган. Маҳаллий аҳолига ўз уйларини тарк этмаслик тавсия этилган.
Изоҳ (0)