Андижон темир йўл вокзалининг янги биноси очилиши бир пайтнинг ўзида хизмат кўрсатиладиган йўловчилар миқдорини 50 нафардан 350 нафарга етказиш имконини берди. Бу ҳақда, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизматига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Вокзал ҳудудида алоҳида маъмурий бино ва касса зали қад кўтарди. Вокзал ишчиларининг кун давомида ишлаши учун шароитлар яратилди. Маълумотнома хизмати йўловчиларга ахборот етказиш учун янги ускуналар билан таъминланди.
Вокзал инфраструктурасини меҳмонхона, валюта айирбошлаш пункти, юк сақлаш зали, она ва бола хонаси, тиббиёт пункти тўлдириб туради.
Вокзал атрофидаги ҳудудда декоратив ўриндиқлар, шунингдек, дарахт ва буталар ўрнатилди, яшил зона бунёд этилди, фонтан қурилди. Вокзал ёнида катта автотураргоҳ мавжуд.
Изоҳ (0)