Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 23 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2984 сўм 45 тийин этиб белгиланди. Бу 16 августдаги курсга нисбатан 5 сўм 14 тийинга кўп.
23 августдан эътиборан 1 евро қиймати 3367 сўм 36 тийин (16 августдаги курсга нисбатан 41 сўм 20 тийин қиммат), 1 Хитой юани 448 сўм 12 тийин (16 августдаги курсга нисбатан 8 тийин арзон), 1 Россия рубли эса 46 сўм 68 тийин (16 августдаги курсга нисбатан 37 тийин қиммат) этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)