Россия ҳарбий-коинот кучлари Ҳамадондаги авиабазадан Сурия ҳудудига авиазарбалар бериш учун ўзлари истаган муддатгача фойдаланиши мумкин. Бу ҳақда Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон Tasnim агентлигига маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Вазирнинг билдиришича, Эрон Россия ҳарбий самолётлари учун яна бир базани беришни режалаштираётгани йўқ. Бироқ россияликлар Ҳамадондаги авиабазадан заруратга қараб истаганча фойдаланиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон парламенти спикери Али Ларижоний мамлакат Россияга Сурияда ҳарбий операциялар ўтказиш учун ҳарбий база тақдим этмагани, балки террорга қарши курашда ҳамкорлик қилаётганини билдирганди.
Изоҳ (0)