Рио—2016 Олимпиадасининг эркин кураш спорт турида ўзбекистонлик Ихтиёр Наврўзов бронза медалини қўлга киритди.
Медаль учун жангда у мўғулистонлик Ганзоригийн Мандахнаранга қарши гиламга чиқди. Беллашув якунига 5 сония вақт қолганида ҳисобда олдинда бораётган мўғулистонлик спортчи рақибидан очиқчасига қоча бошлагани учун ҳакамлар Наврўзовга 1 балл беришга қарор қилди.
Сўнгги балл ўзбекистонлик спортчи томонидан қўлга киритилгани учун у бронза медалини қўлга киритди. Ҳакамларнинг бу қароридан ва шогирдининг қочишидан аччиқланган мўғулистонлик мураббийлар протест билдириб, кийимларини бирин-кетин гиламга ота бошлади. Уларнинг бу ҳаракати Рио—2016 Олимпиадасининг 21 август куни мавзусига айланди.
Изоҳ (0)