Қозоғистон инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги 2016 йилда Эрон билан Каспийда денгиз савдоси олиб бориш бўйича ҳамкорлик юзасидан ҳукуматлараро келишув имзолашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, ҳукумат матбуот хизматига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Айни пайтда келишув лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича ички жараёнлар якунланди, лойиҳа дипломатик каналлар орқали Эрон томонига етказилди», — дейилади хабарномада.
Айтилишича, ушбу ҳужжат Қозоғистон ва Эрон портлари ўртасида денгиз етказмаларини ривожлантириш учун ягона ҳуқуқий майдонни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Изоҳ (0)